Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

«Реал» бош мураббийи Родриго Гоэснинг келажаги ҳақида фикр билдирди

«Реал» бош мураббийи Родриго Гоэснинг келажаги ҳақида фикр билдирди

«Реал» бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа ҳужумчиси Родриго Гоэснинг келажаги ҳақида сўзлади.

«Родриго ҳужумда универсал — у қанотларда ҳам, марказий ҳужумчи сифатида ҳам ўйнай олади. Йил охирига келиб у сезиларли даражада ўсди, ҳақиқатан ҳам бир нечта сифатли ўйинларни ўтказди ва биз унинг ҳолатидан жуда яхши таассурот олдик.

У биз учун бошқа футболчилар каби муҳим, айниқса Килианнинг йўқлиги ҳисобга олинганда — ҳозирча бу қанча муддат давом этади, аниқ эмас. Бизда турли вариантлар бор ва Родриго шулардан бири бўлиши мумкин», — деди Алонсо.

Жорий мавсумда бразилиялик футболчи «Реал» сафида барча мусобақаларда 21 та учрашувда майдонга тушди, шу вақтда 2 та гол урди ва 4 та самарали узатма амалга оширди.

Родригонинг "Мадрид" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йил ёзига қадар тузилган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор нархи 60 млн еврони ташкил этади.

Киритилди: 11:20 04.01.2026. Ўқилди: 1191 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар