Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Реал" Асенсио борасида "ПСЖ"дан таклиф олмаган

"Реал" Асенсио борасида "ПСЖ"дан таклиф олмаган

Мадриднинг “Реал” клуби қишда ўз ярим ҳимоячиси Марко Асенсио трансфери бўйича “ПСЖ”дан таклиф олмади. Бу ҳақда журналист Томас Гонсалес ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Ҳозирда Асенсионинг "Қироллик клуби" билан шартномаси тугашига олти ой қолди. Шундан келиб чиқиб, "ПСЖ" испанияликни январь ойида чегирма билан қўлга киритмоқчи эди. Француз клуби “Реал”га ярим ҳимоячи учун мурожаат қилган тақдирда ҳам, “қаймоқранглилар” рад этиши аниқ эди.

Асенсио Испания чемпионатининг жорий мавсумида 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Мавсум якунида Марко эркин агентга айланиши ва “Реал”ни текинга тарк этиши мумкин.

Киритилди: 17:58 08.02.2023. Ўқилди: 1540 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!