Франко Мастантуоно Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати тугагандан сўнг «Реал»га қўшилади.
Журналист Сесар Луис Мерлонинг маълумотларига кўра, вингер Мадрид клуби учун тиббий кўрикдан ўтди ва 2031 йилгача шартнома имзолади. «Реал» футболчининг шартномасидаги 45 миллион евро миқдоридаги тўлов бандини фаоллаштирган.
Мастантуоно «Ривер Плейт» сафида Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этади. У 15 август куни – 18 ёшга тўлганидан бир кун ўтиб «Реал» жамоасига қўшилади.