Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Реал" Анчелоттининг хайрлашуви ва Хаби Алонсонинг таништирув маросимини 1 кунда қилмоқчи

"Реал" Анчелоттининг хайрлашуви ва Хаби Алонсонинг таништирув маросимини 1 кунда қилмоқчи

"Реал" бош мураббий ўзгариши, шунингдек, жамоага янги футболчилар олиб келиниши билан боғлиқ тадбирларни режалаштирмоқда. Агар ҳаммаси яхши бўлиб, шароит имкон берса, мадридликлар бир кунда Карло Анчелотти билан хайрлашишни, кейинроқ эса Хаби Алонсони таништиришни исташади. Бу ҳақда журналист Мелчор Руис хабар бермоқда.

Бундан ташқари, "Реал" шу куни бир нечта янги футболчилар - Трент Александр-Арнольд, Дин Хёйсен ва янги чап қанот ҳимоячисини таништиришни истамоқда.

Янги ярим ҳимоячига келсак, у кейинроқ сотиб олиниши мумкин.

"Реал" навбатдаги ўйинда 18 май, якшанба куни "Севилья" меҳмони бўлади.

Киритилди: 13:53 16.05.2025. Ўқилди: 349 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!