Мадриднинг "Реал" клуби жамоа бош мураббийи италиялик мутахассис Карло Анчелотти расман клубдан кетаётгани ҳақида хабар берди. Томонлар ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилишди.
"Реал" клуби жаҳон футболи афсоналаридан бирига ўз миннатдорчилигини билдиради. Анчелотти 6 йил ичида клубни 15 та титул сари етаклади. Биз унга ҳаётининг янги босқичида омад тилаймиз”, – дейилади "Қироллик клуби" баёнотида.
Олдинроқ "Реал"га янги бош мураббийи сифатида испаниялик Хаби Алонсо тайинланиши маълум бўлганди.
"Реал" 2024/2025 йилги мавсум Испания чемпионатида 2-ўринни эгаллади. Чемпионлар Лигасида жамоа чорак финалда Лондоннинг "Арсенал" жамоасига мағлуб бўлди