Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Равшан Ҳайдаров - Ўзбекистон билан расмий мусобақаларда 2 марта ғалаба қозонган биринчи мураббий

Равшан Ҳайдаров - Ўзбекистон билан расмий мусобақаларда 2 марта ғалаба қозонган биринчи мураббий

Ўзбекистон U20 жамоаси Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионати финалида Ироқни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир ғолиби бўлди.

Натижада, Равшан Ҳадаров Ўзбекистон билан расмий мусобақаларда 2 марта ғалаба қозонган биринчи мураббий бўлди. У 2018 йилда Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон U23 жамоаси билан финалга чиқиб, Вьетнам ёшлар жамоасини қўшимча таймлардан кейин 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Ўзбекистоннинг турли ёшдаги жамоалари билан финалга чиққан барча мураббийлар ва уларнинг натижалари:

1. Рустам Акрамов – 1994 йили Япониянинг Хиросима шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида Ўзбекистон миллий жамоаси билан финалга чиқиб, Хитойни 4:2 ҳисобида мағлуб этган.

2. Аҳмаджон Убайдуллаев – 2008 йилда Саудия Арабистонида ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон U19 жамоаси билан финалга чиқиб, БАА ёшлар жамоасига 1:2 ҳисобида ютқазган.

3. Алексей Евстафеев - 2010 йилда Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон U16 жамоаси билан финалга чиқиб, КХДР ўсмирлар жамоасига 0:2 ҳисобида ютқазган.

4. Дилшод Нуралиев - 2012 йилда Эронда ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон U16 жамоаси билан финалга чиқиб, Япония ўсмирлар жамоасини пенальтилар сериясида 3:1 ҳисобида мағлуб этган (асосий вақт 1:1).

5. Равшан Ҳайдаров - 2018 йилда Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон U23 жамоаси билан финалга чиқиб, Вьетнам ёшлар жамоасини қўшимча таймлардан кейин 2:1 ҳисобида мағлуб этган.

6. Темур Кападзе - 2022 йилда Ўзбекистонда ўтказилаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон U23 жамоаси билан финалга чиқди. Ҳал қилувчи баҳсда Саудия Арабистони ёшлар жамоасига 0:2 ҳисобида ютқазди.

7. Равшан Ҳайдаров - 2023 йилда Ўзбекистонда ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон U20 жамоаси билан финалга чиқиб, Ироқ ўсмирлар жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Киритилди: 23:36 18.03.2023. Ўқилди: 2831 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!