Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Равшан Ҳайдаров: «Бир жаҳатни инобатга олмаганда Аргентинадан қолишмадик»

A A A
Равшан Ҳайдаров: «Бир жаҳатни инобатга олмаганда Аргентинадан қолишмадик»

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Аргентинага қарши бўлиб ўтган учрашув (1:2) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин қизиқарли ўтди. Мухлисларга ёқадиган жанговар ўйин бўлди. Ўйин темпи юқори бўлди, деб ўйлайман. Ўйинни олиб бориш ва вазиятлар яратиш бўйича муносиб ҳаракат қилдик. Бу борада Аргентинадан ҳеч қандай кам жойимиз йўқ.

Фақат вазиятлардан фойдаланишда, сўнгги нуқтани қўйишда маҳоратимиз бироз етишмади. Аргентина ўз имкониятларидан фойдаланиб кетган бўлса, биз шундай вазиятларни голга айлантира олмадик, афсуски. Йигитларнинг ўйинидан хурсандман, уларга раҳмат айтаман. Кейинга ўйинга тайёргарликни бошлаймиз", — деди Равшан Ҳайдаров.

Киритилди: 08:35 21.05.2023. Ўқилди: 1969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!