Бугун 16 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Расмий Теҳрон Хитойга қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди

Расмий Теҳрон Хитойга қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи ва унинг хитойлик ҳамкасби Ван И телефон орқали мулоқот ўтказди.

Tasnim News хабар беришича, томонлар 25 йиллик ҳамкорлик тўғрисидаги келишув доирасида муносабатларнинг ҳар томонлама ривожланаётганидан мамнун эканликларини билдиришган.

Суҳбат давомида Аббос Арағчи ва Ван И икки мамлакат раҳбарларининг ўзаро манфаатли бўлган барча соҳаларда алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қатъий қарор қилганини таъкидлашган.

Эрон ташқи ишлар вазири, шунингдек, Хитой ҳамкасбини мамлакатда оммавий намойишлар фонидаги вазият ҳақида хабардор қилган: "Террористик унсурларнинг аралашуви тинч норозилик акцияларининг зўравон тус олишига олиб келди", — деди Арағчи.

У, шунингдек, Хитой томонига қўллаб-қувватлагани ва Эроннинг ички ишларига хорижий аралашувни танқид қилгани учун миннатдорлик билдирган.

Киритилди: Бугун 08:15. Ўқилди: 725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!