Балки бозор фаолияти оптималлаштирилмоқда — тартиб ўрнатиш, санитария шароитларини яхшилаш, инфратузилмани янгилаш ва умумий хавфсизлик даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, келгусида жорий этиладиган рақамлаштирилган тизим солиқ тўловларининг шаффофлигини таъминлаш имкониятини яратади.
Яъни бозор халқаро ва замонавий шаҳар стандартларига мос ҳолга келтирилмоқда. Барча ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда, шу билан бирга, савдо фаолияти тўхтатилмаган.