Бугун 8 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Расман: Тиббиёт олийгоҳларида талабалар маълум муддатга ўқишдан озод қилинди

A A A
Расман: Тиббиёт олийгоҳларида талабалар маълум муддатга ўқишдан озод қилинди

Соғлиқни сақлаш вазири Aлишер Шодмонов Ўзбекистондаги тиббиёт олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар директорларига талабаларини маълум муддатга амалиёт ўташлари учун ўқишдан озод қилиш тўғрисида буйруқ берди.

Вазир имзолаган кўрсатма-хатга кўра, Ўзбекистан Республикаси тиббиёт ва фармацевтика олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 16–23-март кунлари бакалавриат, магистратура талабалари, клиник ординатор (резидент)ларнинг ишлаб чиқариш амалиёти ташкил этилади.

Ўқув муассасаси талабаларининг бир ҳафталик ишлаб чиқариш амалиёти мос равишда ўзлар доимий рўйхатда турган ҳудудга яқин бўлган масъул ташкилотларда амалга оширилади.

Маълумот учун, мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Б. Юсупалиев зиммасига юклатилган.

 

Киритилди: 10:04 14.03.2020. Ўқилди: 6978 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!