Исроил ҳаво кучларининг Эроннинг турли ҳудудларига берган зарбалари натижасида Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал-лейтенант Муҳаммад Бағирий ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони генерал-майор Ҳусайн Саламий ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Эрон ОАВлари хабар берди.
Ўз навбатида, Эрон Қуролли кучлари Бош штаби ўзининг бош қўмондони ўлганини тасдиқловчи баёнот билан чиқди.
Бундан ташқари, Исроил зарбаси натижасида Эрон Ислом Республикаси олий раҳбари Сейид Али Хоманаийнинг маслаҳатчиси Али Шамхоний оғир яраланган.
Айни вақтда ҳаво ҳужумлари натижасида Эрон Атом энергияси ташкилоти раҳбари Феридун Аббосий ва Ислом Азад университети президенти Муҳаммад Меҳди Теҳрончи ҳалок бўлган.