Франко Мастантуоно фаолиятини «Реал»да давом эттиради.
Аргентиналик 17 ёшли вингер Мадрид клуби билан 2031 йилгача шартнома имзолади. Футболчининг трансфери 45 млн еврони ташкил этди.
Мастантуоно клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига ҳозирги жамоаси «Ривер Плейт» билан боради. У «Реал»га 15 август куни — 18 ёшга тўлганидан бир кун ўтиб қўшилади.