Бугун 10 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Расман. «Манчестер Сити» 75 миллион евролик трансферни эълон қилди

Расман. «Манчестер Сити» 75 миллион евролик трансферни эълон қилди

"Манчестер Сити" ўзининг расмий сайтида "Борнмут" вингери Антуан Семеньо трансферини эълон қилди. Томонлар беш ярим йиллик шартнома имзолади.

ОАВ маълумотларига кўра, трансфер қиймати 75 млн еврони (65 млн фунт) ташкил қилган. Ганалик вингер "шаҳарликлар" сафига ўтиш учун АПЛнинг тўртта клубига ("Челси", "Тоттенхэм", "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед") рад жавобини берди. Трансферда футболчининг испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиола қўл остида тўп тепиш истаги асосий роль ўйнади.

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 25 ёшли Антуан Семеньо 19 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 14:13 09.01.2026. Ўқилди: 698 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!