Халқаро футбол федерацияси 2030 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган давлатлар рўйхатини эълон қилди.
2030 йилда сайёрамизнинг асосий футбол турнири тарихда биринчи марта олтита давлатда ўтказилади: Испания, Португалия, Марокаш, Уругвай, Парагвай ва Аргентина.
Айтилишича, Испания, Португалия ва Марокаш ўйинларнинг аксариятига мезбонлик қилади, фақат учта ўйин Жанубий Америкада бўлиб ўтади. Уругвай, Парагвай ва Аргентина терма жамоалари 2030 йилги жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинларини ўз ватанларида ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, навбатдаги жаҳон чемпионати 2026 йилнинг ёзида бўлиб ўтади. Ушбу турнирга учта давлат - АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.