Ламин Ямал "Барселона"да 10-рақамли футболкага эга бўлди.
Бу ҳақда Каталония клуби расман маълум қилди. Бунгача вингер 19-рақам остида ўйнаганди.
"Барселона"даги 10-рақамли футболка турли вақтларда Лионель Месси, Роналдиньо, Ривалдо, Ромарио ва Диего Марадона каби футболчиларга тегишли бўлган. Уни охирги марта Ансу Фати кийган эди.