"Ан-Наср" бу мавсум Саудия Арабистони чемпиони бўла олмайди. Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўрин олган жамоа "Ал-Иттиҳод" "Ал-Файҳа"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг чемпионлик учун сўнгги имкониятини йўқотди.
"Ал-Иттиҳод" 74 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринларда "Ал-Ҳилол" (65), "Ал-Қодисия" (62), "Ал-Аҳли" (61) ва "Ан-Наср" (60) бормоқда. Мусобақа якунланишига клубларнинг 3-4 та учрашуви қолди.
Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг "Ан-Наср"даги ягона соврини 2023 йилда Араб давлатлари Чемпионлар Лигасидаги ғалаба бўлди.