Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Расман: 2025 йил 1 декабрдан никоҳни расмийлаштиришда тиббий кўрик маълумотномаси талаб этилмайди.

Расман: 2025 йил 1 декабрдан никоҳни расмийлаштиришда тиббий кўрик маълумотномаси талаб этилмайди.

“Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–157-сон, 08.09.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 2028 йилгача ЯИДХП (my.gov.uz) ва давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этиладиган хизматлар сонини 900 тага етказиш;

🔹 проактив давлат хизматлари сонини 53 тага ҳамда композит давлат хизматларини 74 тага етказиш.

🚫 Фармонга кўра, 2025 йил 1 декабрдан идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали қуйидагилар бекор қилинади, жумладан:

🔸 никоҳни расмийлаштиришда ФҲДЁ органлари томонидан никоҳланувчи шахслардан тиббий кўрик натижаларини тақдим қилиш талаби;

🔸 никоҳдан суд қарори асосида ажратилганда никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини шакллантириш учун ФҲДЁ органлари томонидан суд қарорининг талаб қилиниши;

🔸 автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасида автомототранспорт воситаси мулкдорининг манзилини кўрсатиш талаби.

Киритилди: 17:37 09.09.2025. Ўқилди: 828 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!