Чеченистон раҳбарининг қизи Хадижат Кадирова республика раҳбари ва ҳукумати маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бу ҳақда вилоят парламенти раиси Магомед Даудов “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Хадижат Кадирова бунгача Грозний мериясининг мактабгача таълим бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.