"ПСЖ" ҳимоячиси Серхио Рамос фаолиятини Саудия Арабистони ёки АҚШда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.
Рамоснинг шартномаси шу ёзда тугайди. Манба берган хабарга кўра, испанияликнинг келажаги Чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасидаги "Бавария" билан ўйинлардан сўнг ҳал бўлади.
Агар у кетса, 36 ёшли футболчи "Реал"нинг собиқ жамоадоши Криштиану Роналду ўйнаётган Саудиянинг "Ан-Наср" клубига ўтиши мумкин. Шунингдек, МЛС жамоаларидан бири вариантлардан бири деб аталади.