Бугун 18 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Рамазонда расмий аниқ вақтни — UTC (UZ)ни реал вақт режимида кузатиш мумкин

Рамазонда расмий аниқ вақтни — UTC (UZ)ни реал вақт режимида кузатиш мумкин

Бугун Ўзбекистонда аниқ вақтни билиш осон ва қулай. “Вақт, частота ва Ўзбекистон миллий вақт шкаласи — UTC (UZ) бирлиги миллий эталони” асосида ишлайдиган тизим мамлакатимиз расмий вақтини шакллантиради, сақлайди ва узатади.

Миллий вақт шкаласи Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси (BIPM) томонидан шакллантириладиган Мувофиқлаштирилган универсал вақт (UTC) билан доимий солиштириб борилади. Бу эса Ўзбекистон вақти халқаро аниқ вақт тизимига тўлиқ мос эканини билдиради.

Айниқса, Рамазон ойида саҳарлик ва ифторлик вақтларини адашмасдан белгилаш муҳим. Энди исталган фуқаро www.aniqvaqt.nim.uz сайти орқали Ўзбекистон Республикасининг расмий аниқ вақти — UTC (UZ)ни реал вақт режимида кузатиши мумкин.

Аниқ вақт эса нафақат кундалик ҳаётда, балки банк, алоқа, транспорт ва энергетика каби муҳим соҳаларда ҳам барқарорлик асосидир.

Киритилди: Бугун 18:16. Ўқилди: 807 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!