Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Рамазон Темиров навбатдаги жангини қозоғистонлик спортчига қарши ўтказади

Рамазон Темиров навбатдаги жангини қозоғистонлик спортчига қарши ўтказади

UFC жангчиси Рамазон Темиров навбатдаги жангини қозоғистонлик Асу Алмабаев қарши ўтказади. Бу ҳақда ўзбекистонлик спортчи ўзининг Instagram саҳифасида хабар берди.

Мазкур жанг UFC тарихида илк бор Ўзбекистон ва Қозоғистон вакиллари ўртасидаги тўқнашув сифатида тарихда қолади. Беллашув 26 июль куни Абу-Дабида, UFC on ABC 9 турнири доирасида бўлиб ўтади.

Рамазон Темиров навбатдаги жангини қозоғистонлик спортчига қарши ўтказади

28 ёшли Темиров профессионал фаолиятида 22 жанг ўтказган (19 ғалаба, 3 мағлубият). UFC’да эса икки марта октагонга чиқиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Бу жанг Темиров учун MMA оламидаги энг олий промоушендаги 3-жанги ҳисобланади. “Темурлан” UFC’даги илк жангини 2024 йилнинг октябрида, кейингиси жорий йилнинг 2 март санасида ўтказган.

У бунгача турли хил мусобақаларда уч марта қозоғистонлик жангчиларга қарши октагонга чиққан: 2019 йилда Талғат Жумагалиевга ютқазган, 2021 йилда эса у билан реванш жанги ўтказиб ғалаба қозонган. Шуниндек, 2021 йили Сатбек Есенгелдинни ҳам мағлуб этган.

31 ёшли Алмабаев профессионал фаолиятида 21 та ғалаба ва 3 мағлубият қайд этган. UFC’даги статистикаси: 4 ғалаба ва 1 мағлубият. Охирги жангида у Манел Капе билан куч синашиб, унга мағлуб бўлган.

Маълумот учун, айни пайт UFC рейтингида Алмабаев 8-ўринни, Темиров эса 13-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 18:08 11.05.2025. Ўқилди: 590 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!