Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Раҳмон: Тожикистон ва Қирғизистон авиақатновларни тикламоқда

Раҳмон: Тожикистон ва Қирғизистон авиақатновларни тикламоқда

Тожикистон ва Қирғизистон авиақатновларни тикламоқда ва эртага, 14 март куни Душанбе-Бишкек ва Бишкек-Хўжанд рейслари очилади.

Бу ҳақда Бишкекда икки кунлик ташриф билан бўлиб турган Тожикистон президенти Имомали Раҳмон маълум қилди.

Умид қиламанки, тез орада автобус қатновлари ҳам тикланади ва фуқароларимиз бир-бирлари билан мулоқот қилишни бошлайдилар," - деди Раҳмон.

Тожикистон ва Қирғизистон президентлари Имомали Раҳмон ва Садир Жапаров ўртасидаги музокаралар доирасида бош вазирлар раҳбарлигида ҳукуматлараро кенгаш тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ушбу янги механизм орқали ўзаро савдо ҳажмини 500 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, томонлар истиқболли саноат тармоғида алоқаларни кенгайтириш, қўшма корхоналар ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги, энергетика, минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш, транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш соҳаларида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Киритилди: 18:00 13.03.2025. Ўқилди: 1212 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!