Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Рафиньяга «Барселона»дан кўпроқ маош таклиф қилишга тайёр клублар бор

Рафиньяга «Барселона»дан кўпроқ маош таклиф қилишга тайёр клублар бор

Яқинда «Барселона» спорт директори Деку Рафинья билан шартномани узайтириш бўйича келишув борлигини айтган эди. Бироқ бразилиялик вингер ҳали ҳам каталонияликлар билан янги шартнома имзоламади.

El Nacional нашрининг ёзишича, «Барселона» Рафинья билан келишувни узайтириш осон кечади, деб ўйлаган бўлса, хато қилган.

Манбага кўра, тўртта клуб 29 ёшли футболчига «Барселона»дан анча юқори маош таклиф қилишга тайёр. Улар — «Манчестер Юнайтед», «Арсенал», «Челси» ва «Ал-Ҳилол».

Ушбу клублар Рафиньяни қўлга киритиш имконияти пайдо бўлса, трансферни амалга ошириш учун фаол ҳаракат қилишга тайёр.

Шунга қарамай, Рафиньянинг ўзи «Барселона»да қолишни истамоқда. Жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳам бразилиялик футболчи эртами-кечми янги шартнома имзолашига ишонмоқда.

Жоан Лапорта ва Деку бу масалани яқин бир ой ичида ҳал қилишни режалаштирган.

Киритилди: 23:32 27.09.2026. Ўқилди: 242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!