“Барселона”нинг бразилиялик вингери Рафинья Диас Чемпионлар Лигасида Криштиану Роналдуга тегишли бўлган ажойиб рекордни такрорлади. У “Интер”га қарши ярим финал жавоб учрашувида (3:4) гол урди.
Шу гол орқали Рафиньянинг жорий мавсумдаги натижалари 21 голли ҳаракатга етди — 13 та гол ва 8 та голли узатма. Бу — Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг юқори кўрсаткичлардан бири бўлиб, аввалроқ бу натижага фақат Криштиану Роналду 2013/14 йилги мавсумда (17 гол ва 4 ассист) эришганди.
Рафинья ушбу натижага 14 та ўйинда, Роналду эса 11 та ўйинда эришган.