Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Рафаҳда инсонпарварлик ёрдамини кутган фаластинликларга қилинган ҳужумда 10 киши ҳалок бўлди

Рафаҳда инсонпарварлик ёрдамини кутган фаластинликларга қилинган ҳужумда 10 киши ҳалок бўлди

Исроил қўшинлари томонидан Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳрининг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган Шакуш ҳудудига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида камида 10 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Ҳужум пайтида жабрланувчилар инсонпарварлик ёрдамини кутган ҳолда тўпланган эдилар. Бу ҳақда Ғазодаги тиббий манбалар маълум қилмоқда.

Манбаларга кўра, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ва кўплаб яраланганлар Хан-Юнис шаҳрининг жанубий-ғарбида жойлашган Халқаро Қизил Хоч жамғармасининг майдон госпиталига етказилган.

Ғазо ҳукумати матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, 27 майдан бери АҚШ ва Исроил назоратидаги «Ғазо инсонпарварлик жамғармаси» орқали ташкил этилган ёрдам тарқатиш марказларига қилинган ҳужумлар натижасида 773 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, 5101 киши яраланган ва 41 нафар киши бедарак йўқолган.

Фаластин томони ушбу марказларни расман тан олмаган. ҲАМАС гуруҳи уларни «ўлим капканлари» деб атаб, Исроилни инсонпарварлик ниқоби остида янги ҳужумлар уюштиришда айбламоқда.

Исроил 2 мартдан бошлаб Ғазога олиб борувчи барча қуруқликдаги ўтиш нуқталарини ёпиб қўйган. Фақатгина чекланган миқдордаги юк машиналари Керем-Шалом назорат пункти орқали ўтишга рухсат олмоқда.

2023 йил 7 октябрдан буён Исроил Ғазо секторида кенг кўламли ҳарбий амалиётни олиб бормоқда. Ушбу амалиёт инфратузилма вайронаси, муҳосара, оммавий кўчирилиш ва очарчилик билан кечмоқда. Халқаро ҳамжамият ва БМТ Халқаро судининг ўт очишни тўхтатиш чақириқларига қарамасдан, ҳарбий ҳаракатлар ва гуманитар инқироз давом этмоқда.

Киритилди: 18:19 11.07.2025. Ўқилди: 400 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!