Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Рафаэл» тўфони Кубага етиб келди, президент жиддий зарар кўрганини маълум қилди

«Рафаэл» тўфони Кубага етиб келди, президент жиддий зарар кўрганини маълум қилди

«Рафаэл» тўфони Кубага етиб келди, оролда шамол тезлиги 185 км/соатга етди. Миллий электр тармоғи ишламай қолди. Президент Мигел Диас-Канел расмийлар довул оқибатларини баҳолашни бошлаганини маълум қилди, деб хабар бермоқда CНН.

«Биз шу пайшанба куни эрта тонгдан вақтни беҳуда сарф қилмасдан тиклашни дарҳол бошлаймиз», деди Диас-Канел Миллий мудофаа кенгаши йиғилишида. Унинг айтишича, бўрон Кубанинг ғарбий провинцияларига жиддий зарар етказган.

Куба президенти, шунингдек, у ва бир неча вазирлар жабрланган ҳудудларга ташриф буюришини айтди. 7 ноябрь куни эрталаб тўфон заифлаша бошлади, мамлакат расмийлари эса, шамолнинг тезлиги ҳамон 50 км/соатга етгани сабабли хавфли шароитлар давом этиши ҳақида огоҳлантирди.

«Рафаэл» тўфони 6 ноябрь куни тушдан кейин Кубага келиб, шарқдан ғарбга силжиган. Оролга кунига 200 мм га яқин ёғингарчилик тушиши кутилмоқда. Об-ҳаво ёмонлашганидан кейин мамлакат электр тармоғи деярли ишдан чиқди. Куба аэропортлари 36 соатга тўхтатилди. Шаҳарларда жамоат транспорти ҳам бекор қилинган. Венесуэла ҳукумати Кубага 300 тонна гуманитар ёрдам юборди.

Киритилди: 13:59 07.11.2024. Ўқилди: 899 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!