Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Рафаэл Гросси Эронга бормоқчи

Рафаэл Гросси Эронга бормоқчи

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) бош директори Рафаэл Мариано Гросси вазиятни баҳолаш, хавфсизлик ва ядровий қурол тарқалишининг олдини олиш учун имкон қадар тезроқ Эронга боришга тайёрлигини билдирди.

Гросси бу баёнотни кеча Исроил Эрон ядро иншоотлари ва тинч аҳоли объектларига зарбалар берганидан сўнг, АЭХА бошқарув кенгаши йиғилишида айтди.

Унинг сўзларига кўра, Эрон томони агентликни Натанздаги ядровий иншоотга берилган зарба ҳақида хабардор қилган. Гроссининг таъкидлашича, у ядровий иншоотлар ҳеч қандай шароитда нишонга айланмаслиги кераклигини бир неча бор таъкидлаган.

Бош директор, шунингдек, ядровий иншоотларга ҳужумлар халқаро ҳуқуқ, БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциялари ва агентликнинг ўз уставига зид эканини айтди.

«Мен тегишли органларга вазиятни баҳолаш, хавфсизлик ва қурол тарқалишининг олдини олиш учун имкон қадар тезроқ Эронга боришга тайёр эканлигимни маълум қилдим», деди Гросси ва ҳар икки томонни можаронинг яна-да кучайишига йўл қўймасликка чақирди.

Киритилди: 22:42 15.06.2025. Ўқилди: 851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!