Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник марказининг асосий фаолият йўналишлари белгиланди

A A A
Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник марказининг асосий фаолият йўналишлари белгиланди

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳузуридаги “Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази” давлат муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (27-сон, 21.01.2025 й.)

Унга кўра, қуйидагилар “Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази” давлат муассасаси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

— радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатини юритиш ва тартибга солиш бўйича илмий тадқиқотлар ҳамда илмий-техник ишлар асосида таклифлар (тавсиялар) ишлаб чиқиш;

— атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослашга доир экспертиза ўтказиш;

— атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида радиация ва ядро хавфсизлиги бўйича норматив базани ривожлантириш ва такомиллаштириш;

— радиация ва ядро хавфсизлиги масалалари бўйича давлат дастурлари, халқаро лойиҳалар ҳамда дастурларни ишлаб чиқишда, шунингдек, назорат ва лицензиялаш фаолиятини техник, таҳлилий ҳамда экспериментал қўллаб-қувватлашда иштирок этиш;

— радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда илмий асосланган хавфсизлик, моделлаштириш ва ҳисоблаш таҳлилини ўтказиш;

— радиация ва ядро хавфсизлигини тартибга солиш соҳасида маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш, яратиш, шакллантириш ва сақлаш;

— ўз ваколати доирасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.

Киритилди: 02:11 25.01.2025. Ўқилди: 1048 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!