Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Радарлар ҳайдовчилар тезлигини нотўғри қайд этаётгани текширилмоқда

Радарлар ҳайдовчилар тезлигини нотўғри қайд этаётгани текширилмоқда

Ижтимоий тармоқларда айрим радарлар ноқонуний фаолият юритаётгани ва ҳайдовчиларнинг тезликни ошириб кўрсатиб, асоссиз жаримага сабаб бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Шу муносабат билан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати республика бўйлаб фото ва видео қайд этиш қурилмалари фаолиятини текширишни кучайтирди.

ЙҲХХ матбуот хизмати хмаълум қилишича, республиканинг барча ҳудудларида ўрнатилган радарлар ва бошқа махсус техник воситалар махсус жиҳозланган автомобиллар ёрдамида кўздан кечирилмоқда.

Ушбу қурилмаларнинг соз, аниқ ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида улар Ўзбекистон миллий метрология институти мутахассислари томонидан мунтазам равишда метрологик текширув ва синовлардан ўтказилади.

Текширув жараёнида радарларнинг белгиланган техник талабларга мувофиқлиги, транспорт воситаларининг тезлигини қайд этиш аниқлиги ҳамда қурилмаларнинг қонуний фаолият юритаётгани баҳоланади.

Аниқланган камчиликлар ёки қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати масъулларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўради.

Таъкидланишича, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда нафақат тартиб-интизом, балки қонунийлик, холислик ва фуқароларга нисбатан адолатли муносабат ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Киритилди: Бугун 10:24. Ўқилди: 314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар