Бугун 25 январь, 2021 йил, душанба

O'ZB

Қуёшда кучли портлаш юз берди

Қуёшда кучли портлаш юз берди

Қуёшда сўнгги 3 йил ичидаги энг кучли портлаш юз берди.

Ҳодиса Россия Фанлар академияси Физика институтининг рентген астрономияси лабораторияси мутахассислари томонидан қайд этилди.

Лаборатория веб-сайтининг хабар беришича, 29 ноябрь куни содир бўлган ва беш балли шкала бўйича 4 баллга баҳоланган портлаш энергия чиқариш бўйича фақатгина Х синфдаги чақнашлардан ортда қолган.

Таъкидланишича, портлаш Қуёшнинг Ердан кўринмайдиган томонида содир бўлгани боис чақнаш кучи анча кучлироқ бўлган, аммо катта эҳтимоллик билан рентген детекторлари ҳодисани тўлиқ ёзиб ололмаган. Зеро, портлаш билан қамраб олинган ҳудуд шунчалик катта бўлганки, чақнашнинг юқори қисми қуёш гардишининг чап чеккасидан кўринган.

Астрономларнинг сўзларига кўра, портлаш Ерга таъсир қилмайди, чунки плазма оқимлари сайёрамизга зарар етказмайди.

Бир ҳафта ичида юлдузнинг ушбу ҳудуди Ер томон бурилади, аммо мутахассислар Қуёшнинг ушбу қисмида фаоллик давом этадими ёки йўқлигини билишмайди.

Сўнгги марта бундай кучли чақнашни 2017 йилда кузатишган мутахассисларнинг таъкидлашича, ноябрь ойида бутун йилга нисбатан кўпроқ қуёш чақнаши содир бўлган.

 

Киритилди: 22:00 02.12.2020. Ўқилди: 3057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!