Бугун 19 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қуёш ўзининг максимал фаоллик босқичига ўтди – NASA

Қуёш ўзининг максимал фаоллик босқичига ўтди – NASA

АҚШнинг NASA коинот агентлиги Қуёш максимал фаоллик босқичига ўтгани ҳақида хабар берди, бу тахминан яна бир йил давом этиши мумкин.

NASAнинг маълум қилишича, Қуёш ҳозирда икки йил аввал бошланган ва бир мунча вақт давом этиши мумкин бўлган фаоллигининг энг юқори чўққисига чиқди. Аммо аниқ маълумотлар кейинроқ, қўшимча таҳлилдан сўнг маълум бўлади. Одатда бу босқич тахминан 3-4 йил давом этади.

Қуёш фаоллиги даврий тус олиб, 11 йиллик ритмда – ҳам сокин давр ҳукмронлик қилади, ҳам чақнашлар содир бўлади. Айнан шу пайт Қуёшда тез-тез қуёш массасининг чайқалиши ва отилиши юз беради, бу эса геомагнит бўронларни келтириб чиқаради. Айнан шу бўронлар ранг-баранг шимол ёғдусини юзага келтиради, деб хабар беради tengrinews.kz.

Киритилди: Бугун 02:20. Ўқилди: 264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!