Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жанубий Корея КХДРнинг Украинадаги урушга 12 минг аскарини юбориш қарорини эълон қилди

Жанубий Корея КХДРнинг Украинадаги урушга 12 минг аскарини юбориш қарорини эълон қилди

Жанубий Корея разведка агентлиги Шимолий Корея Украинадаги урушда қатнашиш учун 12 минг аскарини юборишга қарор қилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлигига таяниб.

Бир кун аввал Украина президенти Владимир Зеленский Брюсселда нутқ сўзлаб, КХДРдан урушга жалб этилиши мумкин бўлган 10 мингга яқин ҳарбий хизматчи ҳақида гапирди.

Россия Москванинг Шимолий Корея ҳарбийларини Украинадаги ҳарбий амалиётларга жалб этишга тайёрлиги ҳақидаги сўнгги хабарларни ёлғон деб атади.

Жанубий Корея жума куни Шимолий Корея қўшинларини Россияга юбориш халқаро хавфсизликка жиддий таҳдид эканлигини ва Сеул бу ҳаракатга барча мавжуд воситалар билан жавоб беришини айтди, дейилади мамлакат президенти маъмурияти баёнотида.

Киритилди: 13:55 18.10.2024. Ўқилди: 4051 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!