Паттаяда ўзбекистонлик аёл қўлга олинди. Интерпол уни хорижда фоҳишалик уюштирганликда гумон қилмоқда.
Таиландда Гуми лақабли 34 ёшли ўзбекистонлик аёл қўлга олинди. У 16-октабр куни Чонбури провинцияси иммиграция хизмати томонидан виза муддатини икки кунга ошириб юборгани учун ҳибсга олинган.
The Pattaya News нашрининг ёзишича, ўтказилган текширув чоғида Гуми ҳам Интерполнинг Ўзбекистон томонидан эълон қилинган қизил эълонига биноан қидирувга берилгани маълум бўлди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, у ўзбекистонлик ёш аёлларни хорижга фоҳишалик қилиш учун уюштириш ва сотишда гумон қилинмоқда.
Ҳозирда гумонланувчи ҳибсда, ҳуқуқ-тартибот идоралари қўшимча тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда, унинг фаолияти ҳолатлари ва ишга алоқадор бўлиши мумкин бўлган бошқа шахсларни аниқламоқда.