Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Украина ўз чегарасидан 1000 км узоқликдаги рус самолётини йўқ қилди

A A A
Украина ўз чегарасидан 1000 км узоқликдаги рус самолётини йўқ қилди

Украина агентлари Россия ҳудудидаги аэродромда жойлашган Россия ҳарбий транспорт самолётини йўқ қилганини маълум қилди.

Украина сўнгги ойларда Россия ва Россия назорати остидаги
ҳудудларда ҳарбий объектлар ва энергетика объектларини нишонга олиб, Россиянинг ҳарбий логистикасини бузишга ҳаракат қилиб, Россия ичида ҳужумларини кучайтирди.

Киев ҳарбий разведка бошқармаси шанбадан якшанбага ўтар кечаси Ту-134 транспорт самолётини йўқ қилганини маълум қилди.

Унда айтилишича, ҳужум Украина билан чегарадан 1000 километр узоқликда жойлашган Оренбург вилоятидаги ҳарбий аэродромда содир этилган.

«Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган бу самолётлар асосан Россия Мудофаа вазирлиги раҳбариятини ташиш учун ишлатилади», дейилади хабарда.

Киритилди: 16:48 15.10.2024. Ўқилди: 7346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!