16 октябрь куни Рафаҳда (Ғазо сектори) ўлдирилган ва Исроилга олиб келинган Яҳё Синварнинг жасади 18 октябрга ўтар кечаси Абу-Кабирдаги Суд тиббиёти институтидан олиб чиқилиб, яширин сақлаш жойига олиб келинган. Бу ҳақда Ynet хабар берди.
Нашрда таъкидланишича, ҳозирда ҲАМАС раҳбарининг жасадини келгусида қандай ишлатиш кераклиги ҳақида қарор қабул қилинмаган. Тахминларга кўра, уни вақтинча дафн этишади.
Абу-Кабирдаги институт экспертлари 17 октябрь куни кечқурун Рафаҳда топилган жасад Синварга тегишли эканлиги ҳақида расмий хулоса берди. Тасдиқ ДНК таҳлили натижаларига кўра олинган. Шу билан бирга, Синварнинг ўлими сабаби аниқланди: у бош мия жароҳатидан вафот этди. Танасида ўқотар жароҳатлар топилган, бу ЦАХАЛ билан отишма пайтида олинган.