Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Кувайтнинг "Gulf General Trading Co. Ltd." компанияси ишчи гуруҳининг Қашқадарё вилоятига ишчи сафари уюштирилди.
Ташриф чоғида Кувайт компанияси делегацияси Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида турли соҳалардаги инвестицион лойиҳалар, жумладан, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва соғлиқни сақлаш тизимида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.