"Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор профилактик тадбир доирасида Қувасой шаҳар ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Қувасой шаҳар марказида ҳаракатланиб кетаётган “Matiz” русумли автомашина шубҳа уйғотгани сабабли тўхтатилиб, белгиланган тартибда текширув ўтказилди.
Текширув жараёнида автомашинани бошқариб кетаётган фуқаро А.Т. ҳамда ёнида бўлган шериги М.Ў.га тегишли жами 48 блок, 480 қутида 28 800 дона “Британик” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди. Мазкур пиротехника маҳсулотларининг ноқонуний бозордаги бир блокининг тахминий нархи 300 000 сўмни ташкил этиб, умумий қиймати 14 400 000 сўмга тенг экани маълум бўлди.
Аниқланган пиротехника воситалари холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.