Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қувасой шаҳрида ноқонуний пиротехника маҳсулотлари аниқланди

Қувасой шаҳрида ноқонуний пиротехника маҳсулотлари аниқланди

Фарғона вилояти ИИБ тезкор ходимлари, ДХХ ходимлари ҳамда Қувасой шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида М.Х.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш жараёнида яшаш хонадонининг қурилиши тугалланмаган хонасидан 6 дона қоғоз каробкада жами:

⏺️ноқонуний бозордаги бир донасининг тахминий нархи 230 000 сўм бўлган “7-Shots” номли 310 дона пиротехника буюмлари (умумий қиймати 71 300 000 сўм),

⏺️ноқонуний бозордаги бир донасининг тахминий нархи 10 000 сўм бўлган “Xlopushka” номли 300 дона пиротехника буюмлари (умумий қиймати 3 000 000 сўм)

борлиги аниқланди.

Жами қиймати 74 300 000 сўмлик пиротехника буюмлари холислар иштирокида қонуний тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 16:08. Ўқилди: 239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!