Қува туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан муносабат берилди. 2025 йил 12-сентябрь куни 16-30 ларда, Қува тумани “Турк” М.Ф.Й ҳудудидан ўтган, D-105 “Фарғона халқаси” автомобил йўлининг 194-км.да. 2005 йилда туғилган ҳайдовчи И.А. “Кобалт” русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, қарама қарши йўналишга ўтиб харакатланиши оқибатида қарама қарши йўналишда келаётган 1999 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.А. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомобили билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Дастлабки маълумотга кўра йўл-транспорт ҳодисаси натижада транспорт воситаларига техник шикаст етган ва унда бўлган ҳадовчи ва йўловчилар шифохонага юборилган.