Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қувада байрам арафасида меҳрибон амаки жиянлари учун 86 млн.сўм алимент пулларини тўлаб берди

Қувада  байрам арафасида меҳрибон амаки жиянлари  учун 86 млн.сўм  алимент пулларини тўлаб берди

Ҳайит байрамида Қувалик амаки ўз жиянларига моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида 86.056.000 сўм алимент пулларини тўлаб берди. Бу воқеа, албатта, жамиятимиздаги қариндошлик ва оилавий муносабатларнинг муҳимлигини яна бир бор эслатиб ўтди.

Ундан олдин,қарздор ота узоқ йиллар давомида Россияда ишлаб, оиласини моддий жиҳатдан таъминлаган эди. Аммо, кейинги вақтларда ота ўз вазифасини унутган кўринади вақт ўтиши билан алимент қарздорлиги кўпая борди.

Бюронинг Қува туман бўлимидавлат ижрочилари томонидан яқин қариндошлари орасида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида Қувалик амакиси жиянларига ёрдам беришга қарор қилди.

Амакининг бу хайрли иши нафақат жиянлари учун, балки умумий оила аъзолари учун ҳам катта маънавий аҳамиятга эга бўлди. Унинг бу ҳаракати оилавий бағрикенглик ва бир-бирини қўллаб-қувватлашнинг намунаси сифатида қабул қилинди.

Шу тариқа, алимент пулларининг тўланиши билан бирга, оилавий муносабатлар янада мустаҳкамланди. Ҳайит байрамидаги бу яхши амал ҳар ким учун ўрнак бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Киритилди: 15:20 27.03.2025. Ўқилди: 759 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!