АҚШ Миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Жейк Салливан ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд сешанба куни телефон орқали Яман масаласини муҳокама қилди ва Эрон таҳдидларини тийиш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати тарқатган баёнотда айтилади.
Ҳужжатга кўра, Салливан ва Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд “бир қатор халқаро ва минтақавий масалаларни, жумладан, Ямандаги урушни тугатиш бўйича давом этаётган дипломатик алоқаларни муҳокама қилган”. Америка Қўшма Штатлари президентининг ёрдамчиси “Яманда ўтган бир йил ичида сезиларли тараққиёт”ни қайд этди. Унинг фикрича, “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти воситачилигида тузилган сулҳ шартларида ҳарбий ҳаракатлар деярли тўхтади”. Салливан Ар-Риёднинг "урушни тугатиш" ҳаракатларига ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.
Америка етакчисининг ёрдамчиси ва валиаҳд шаҳзода ҳам "Эрон ва бошқа давлатлардан келаётган таҳдидларни янада жиловлаш зарурлигини" таъкидлади. "Салливан президент Байденнинг Эрон ядро қуролига эга бўлишининг олдини олишга қатъий содиқлигини яна бир бор тасдиқлади", — дейилади ҳужжатда.