Қўшма Штатлар Россия билан келишувга эришиб, уни ва манфаатларини ҳурмат қилса, янада оқилона бўларди.
Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин америкалик журналист, Tucker Carlson Network видео платформаси асосчиси Такер Карлсонга берган интервьюсида айтиб ўтди.
Карлсон Россия раҳбари билан суҳбатини АҚШнинг Россия Федерациясига эҳтимолий ҳужуми ҳақидаги савол билан бошлади.
«Россия билан келишувга эришган маъқул эмасми? Бугунги кунда юзага келаётган вазиятни тушуниб, Россия ўз манфаатлари учун охиригача курашишини англаган ҳолда келишувга келиш», — деди Россия президенти.
Давлат раҳбари бу соғлом фикрга тўғри келишини, чунки АҚШда миграция ва чегарадаги давлат қарзи билан боғлиқ муаммолар кўплигини таъкидлади.