АҚШ ҳукумати айни дамда КХДРга қарши янги санкциялар пакетини ишлаб чиқмоқда, деди миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан.
“Айни дамда биз янги санкциялар пакетини тайёрламоқдамиз”, — деди Салливан ТАСС агентлигидан иқтибос келтирган ҳолда Вашингтонда жойлашган Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази томонидан ташкил этилган АҚШ-Жанубий Корея муносабатларига бағишланган анжуманда.
Унинг қайд этишича, Шимолий Кореянинг ракета учиришлари фонида АҚШ Япония ва Жанубий Корея билан ҳамкорликни оширмоқда.