Швецияда Қуръонни ёқиш акцияси ташкилотчиси, асли ироқлик Салван Момика Стокголм чеккасидаги уйида отиб ўлдирилган эди.
Шу иш бўйича гумон қилиниб қўлга олинган беш шахс озодликка чиқарилди. Бу ҳақда 1 феврал куни мамлакат прокуратураси матбуот хизмати катта прокурор Расмус Оманга асосланиб хабар берди.
«Жиноятни содир этганлик бўйича гумонлар кучини йўқотди, бу одамларни ортиқ ушлаб туришга бошқа сабаб кўрмаяпман», — деди Оман.