Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Қурол-яроғ базасини йўқ қилиш осонми?

Қурол-яроғ базасини йўқ қилиш осонми?

Америка қуролларининг Украинага шошилинч етказиб берилиши ушбу аслаҳалар тезда йўқ қилинишига олиб келади, деб ёзди Геостратегик тадқиқотлар маркази таҳлилчиси Лукас Лейроснинг InfoBRICS эълон қилган мақоласида.

– Вашингтон қурол-яроғ билан таъминлашни тезлаштириб, етказиб бериш ва сақлаш билан боғлиқ муҳим масалани баҳолай олмаяпти, – деди Лукас. – Бу руслар учун фойдали бўлиши мумкин. Яъни, қуролларни Киев қўллагунча, йўқ қилиш имкони бор.

Маълумки, АҚШ президенти сайловида ғалаба қозонган Трамп Украинадаги вазииятни музокара йўли билан 24 соат ичида ҳал қила олишини бир неча бор таъкидлади. У олдин ҳам АҚШнинг ушбу масалага ёндашувини, шунингдек Владимир Зеленскийни ҳам танқид қилган.

Трамп XIX асрдан бери тўрт йиллик танаффусдан сўнг Оқ уйга қайтган биринчи АҚШ сиёсатчисидир.

Штатлардан келган Сайловчилар коллегияси 17 декабрь куни сайловчилар хоҳишига кўра номзодлар учун овоз бериши керак, 6 январда янги Конгресс овоз бериш натижасини тасдиқлайди. 20 январь куни эса Президент инаугурацияси бўлиб ўтади.

Киритилди: 21:37 12.11.2024. Ўқилди: 1358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!