Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қўриқхоналар ва миллий боғлар куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

Қўриқхоналар ва миллий боғлар куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган “Ҳисор” давлат қўриқхонаси Ташриф марказида 11 январь — Қўриқхоналар ва миллий боғлар куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда “Ҳисор” давлат қўриқхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Экология бошқармаси ва қўриқхона ходимлари, талаба ёшлар, ёши улуғ нуронийлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

—Кейинги йилларда мамлакатимизда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда, — дейди “Ҳисор” давлат қўриқхонаси директори Қаҳрамон Нормуҳаммедов. — Бунинг натижасида юртимизнинг табиатини асраб-авайлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаяпди. Жумладан, “Ҳисор” давлат қўриқхонасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳам ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг кўплаб турлари, шу жумладан, йўқолиб бораётган турларини сақлаш ва қайта тиклашда муҳим рол ўйнамоқда. Қўриқхонамиз бугунги кунда табиатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот муассасаси сифатида ҳам фаолият юритмоқдаки, бу ўз навбатида, ҳудудда олиб борилаётган ишларни илмий ёндашув асосида йўлга қўйишга хизмат қилмоқда.

Маълумот учун айтадиган бўлсак, ушбу қўриқхона 1983 йилда Мироқи ва Қизилсув қўриқхоналари бирлаштирилиб, ташкил этилган. Ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси жуда бой ва хилма хил бўлиб, уларни муҳофаза қилиш ва ўрганиш қўриқхона ходимларининг асосий вазифаларидан биридир. Қўриқхона ҳудудида ўсадиган ўсимликларнинг 250 турдан ортиғи доривор ҳисобланади, шунингдек, умуртқали ҳайвонларнинг 276 тури учраши аниқланган. Шу жумладан, сут эмизувчилар синфи 32 тур, қушлар синфи 225 тур, судралиб юрувчилар синфи 17 тур, сувда ва қуриқликдаяшовчилар синфи 2 тур, балиқлар синфи 2 турни ташкил этади. Қор қоплони, Тянь-Шань қўнғир айиғи каби ноёб жониворлар учрайди.

2022 йилда қўриқхона интерактив ташриф марказининг очилиши аҳолининг айниқса, ёшларнинг биохилма-хиллик ва табиий ресурсларни асраш ва уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлишнинг муҳимлиги борасидаги экологик хабардорликни оширишга хизмат қилмоқда. Ташриф марказининг бош кўргазма майдончасида қўриқхонанинг асосий ёввойи ҳайвонлари ва фаолият йўналишлари, ёввойи табиат дуч келаётган таҳдидлар ҳақида сўзловчи стендлар қўйилган, шунингдек, инспекторлар фаолияти, жумладан илмий ходимлар ўтказадиган муҳим жорий тадқиқот ишлари ва бошқа кўплаб маълумотлар тақдим этилган.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Киритилди: 18:00 10.01.2024. Ўқилди: 1958 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!