Бугун 22 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Қўнғироқни кутяпман" – Трамп Хитойга савдо сигналини йўллади!

"Қўнғироқни кутяпман" – Трамп Хитойга савдо сигналини йўллади!

Трамп Хитойдан қўнғироқ кутмоқда.

АҚШ президенти Доналд Трамп Хитой раҳбарияти савдо масалаларини муҳокама қилиш учун қўнғироқ қилишини кутаётганини маълум қилди.

Оқ уй раҳбари яқинда Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи бош вазир Хан Док Су билан суҳбатлашганини ва улар савдо ҳамкорлиги истиқболларини муҳокама қилганини айтди. "Хитой ҳам келишувга интилмоқда, буни жуда хоҳламоқда, лекин ҳозирча нимадан бошлашни билмаяпти. Уларнинг ташаббусини кутмоқдамиз. Бу албатта содир бўлади," дея ёзди Трамп ўзининг Truth Social платформасидаги хабарида.

Tramp 2 апрель куни 185 мамлакат ва ҳудуддан келтирилаётган маҳсулотларга божхона тўловлари жорий этилишини эълон қилди. Хитойга нисбатан Америка божлари 34 фоиз миқдорида белгиланди. Бунга жавобан ХХР ҳукумати 10 апрелдан бошлаб АҚШдан импорт қилинадиган барча маҳсулотларга 34 фоиз миқдорида қўшимча божлар жорий этилишини маълум қилди.

Душанба куни Трамп агар Пекин ўзининг жавоб божларини бекор қилмаса, 9 апрелдан Хитойдан келтирилаётган товарларга 50 фоиз миқдорида қўшимча божлар жорий этишини таъкидлади.

Киритилди: 20:54 08.04.2025. Ўқилди: 1238 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!