Украина президенти ўзининг Теlegram-каналида Россия армияси Владимир Путин томонидан эълон қилинган “Пасха сулҳини”ни бир суткада 2 минг мартадан ортиқ бузганини маълум қилди. Шунга қарамай, Зеленскийнинг сўзларига кўра, Пасха куни Россия Украинадаги инфратузилма объектларига ҳаводан зарба бермаган.
"Демак, бу — эришиш имкони бор ва давом эттирилиши энг осон бўлган сулҳ формати. Украина узоқ масофали дронлар ва ракеталар билан фуқаролик инфратузилмасига ҳар қандай ҳужумлардан камида 30 кун давомида воз кечишни таклиф қилади, бу кейинчалик яна узайтирилиши мумкин", — дея таъкидлади Зеленский.
Унинг айтишича, агар Россия ушбу таклифга рози бўлмаса, бу уни урушни давом эттириш ниятининг исботи бўлади.
Украинадаги ўт очишни тўхтатиш режимини узайтириш ғоясини АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ҳам қўллаб-қувватлади. Бироқ Москва бу таклифларга ҳали жавоб бермади.