Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қулдортепа ибодатхонасида илк ўрта асрларга оид ноёб топилмалар аниқланди

Қулдортепа ибодатхонасида илк ўрта асрларга оид ноёб топилмалар аниқланди

Ургутда жойлашган Қулдортепа ёдгорлигида олиб борилган тадқиқотлар натижасида илк ўрта асрларга оид ибодатхона қолдиқлари очилди.

Хусусан, маросимлар хонаси, устунли айвон ва йўлакли хоналар ўрганилди. Қазилмалар натижасида хона деворларида сақланиб қолган оқ фон устига қизил ва қора рангларда ишланган геометрик деворий нақшлар, 4,75 метрли арча устун, Хитойнинг Хан сулоласи даврида ишлаб чиқарилган ойна, Суғд ҳукмдори Уккурт Чамук тангалари аниқланган.

Маълумот учун, ёдгорлик қадимий манбаларда рустоқ маркази сифатида тилга олинади. Хитой ёзма манбаларида бу маскан Ми ёки Ми-мохе, араб-форс адабиётида эса Маймурғ номи билан қайд этилган.

Киритилди: Бугун 18:17. Ўқилди: 223 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!