Душанба куни Қуддус автовокзалида юз берган отишмада тўрт киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар берди.
Полиция маълумотларига кўра, икки киши ўт очган ва кейинчалик "зарарсизлантирилган".
Аввалроқ камида 20 киши жабрлангани, улардан беш нафарининг аҳволи оғир экани хабар қилинганди.
The Times of Israel нашрининг ёзишича, полиция ҳужум ҳақида маҳаллий вақт билан соат 10:13 да хабар олган. Ҳодиса Рамот автовокзалида юз берган. Айрим маълумотларга кўра, ҳужумчилар автобусдаги йўловчиларга қарата ўт очган.